1 line
969 B
Plaintext
1 line
969 B
Plaintext
\v 17 Соф олтиндан чироқпоя ясади. Чироқпояни зарб уриб ясади. Унинг шохчалари, пиёлачалари, куртаклари ва гуллари унинг танасидан чиқиб, танаси билан бир бутун эди. \v 18 Унинг ёнларидан эса олтита шохча чиқарилди: учта шохчаси унинг бир ёнидан, учта шохчаси бошқа ёнидан чиқарилди. \v 19 Чироқпоянинг бир шохчасида бодом гулига ўхшаш учта пиёлача билан куртаклару гуллар бор эди ва бошқа шохчасида бодом гулига ўхшаш учта пиёлача билан куртаклару гуллар бор эди. Шундай қилиб, чироқпоядан чиққан ҳамма олтита шохчада худди шундай эди. |