1 line
916 B
Plaintext
1 line
916 B
Plaintext
\v 7 Мусо эса бир чодирни қароргоҳнинг ташқарисига, қароргоҳдан узоқроққа олиб бориб ўрнатди. Бу чодирга “Йиғин Чодири”, деб ном берди. Раббийни излаётган ҳар бир одам қароргоҳдан ташқарида бўлган Йиғин Чодирига келар эди. \v 8 Мусо бу чодирга чиқиб бораётганида, бутун халқ туриб, ўз чодирининг эшиги ёнига чиқиб турар эди. Мусо чодирга кириб кетгунича, унинг орқасидан қараб турар эди. \v 9 Мусо чодирга кирганида, булут устуни пастга тушиб, чодирнинг эшиги ёнида турар ва Раббий Мусо билан гаплашар эди. |