1 line
1.0 KiB
Plaintext
1 line
1.0 KiB
Plaintext
\v 15 Раббий Мусога шундай деди: “Нимага Менга фарёд кўтаряпсан? Исроил ўғилларига айт, улар бораверсинлар. \v 16 Сен эса ҳассангни кўтариб, қўлингни денгиз устига узат, сувни икки томонга айир. Шунда Исроил халқи денгиз ўртасидаги қуруқ ердан ўтади. \v 17 Мен мисрликларнинг юракларини қаттиқлаштираман ва улар сизларнинг ортингиздан боришади. Шунда Мен фиръавн, унинг бор қўшини, унинг отлиқлари ва жанг аравалари устидан Ўз шуҳратимни кўрсатаман. \v 18 Мен фиръавн, унинг отлиқлари ва жанг аравалари устидан Ўз шуҳратимни кўрсатганимда, Мен – Раббий эканлигимни мисрликлар билиб оладилар”. |