1 line
968 B
Plaintext
1 line
968 B
Plaintext
\v 10 Фиръавн тобора яқинлашиб келар эди. Исроил ўғиллари орқаларига қараб, мисрликлар қувиб келаётганини кўрдилар-у, ўта даҳшатга тушиб қолдилар ва улар Раббийга фарёд кўтардилар. \v 11 Кейин Мусога дедилар: “Наҳотки Мисрда қабрлар бўлмаса? Нима учун сен бизни саҳрога ўлгани олиб келдинг?! Бизни Мисрдан олиб чиқиб, нима қилиб қўйдинг-а?! \v 12 Мисрда бўлганимизда: Бизни тинч қўй, мисрликларга хизмат қилиб юраверамиз. Чунки саҳрода ўлиб кетганимиздан кўра, мисрликларга қул бўлганимиз яхшироқ, деб сенга худди шуни айтмаганмидик?!” |