1 line
875 B
Plaintext
1 line
875 B
Plaintext
\v 5 Эй, қуллар, ерлик хўжайинларингизга юракларингизнинг соддалигида қўрқув ва титроқ билан Масиҳга итоат қилгандек, итоат қилинглар. \v 6 Кўзга кўринарли хизматлар билан одамларни мамнун қилувчилардек эмас, балки Худонинг иродасини чин юракдан бажарадиган Масиҳнинг қулларидек итоат қилинглар. \v 7 Яна инсонларга эмас, балки Раббийга қилгандек тиришқоқлик билан хизмат қилинглар. \v 8 Билингларки, ҳар бир киши – қулми, озодми – қилган яхшилигига яраша Раббийдан мукофот олади. |