uz_eph_text_reg/02/11.txt

1 line
617 B
Plaintext

\v 11 Шундай қилиб, сизлар бир вақтлар тана бўйича мажусий бўлганингизни эсда тутинглар. Танаси қўл билан хатна қилинганлар томонидан сизлар “хатна қилинмаганлар”, деб аталар эдингизлар. \v 12 Сизлар ўша вақтларда Масиҳсиз бўлиб, Исроил жамиятидан ажратилган, умидга эга бўлмаган, Аҳд ваъдаларига бегона бўлган, дунёда Худосиз эдингизлар.