uz_deu_text_reg/04/09.txt

1 line
1002 B
Plaintext

\v 9 Фақат эҳтиёт бўлинглар ва жонларингизни жуда асранглар, токи кўзларингиз кўрган ишларни унутманглар ва булар ҳаётингизнинг ҳамма кунларида юрагингиздан чиқмасин, балки уларни ўғилларингизга ва ўғилларингизнинг ўғилларига айтиб беринглар. \v 10 Айниқса, сизлар Хоребда Раббий Худойингизнинг қаршисида турганингизда, Раббий менга: Менга халқни йиққин ва Мен уларга сўзларимни эшиттираман, токи улар ердаги ҳаётларининг ҳамма кунларида Мендан қўрқишни ўрганишсин ва ўғилларига ўргатишсин, деган кун ҳақида ўз ўғилларингизга айтиб беринглар.