1 line
1015 B
Plaintext
1 line
1015 B
Plaintext
\v 20 Бу ер ҳам рафаликлар ери саналар эди. Илгари унда рафаликлар яшар эдилар, аммўнликлар эса уларни замзўмликлар, деб атар эдилар. \v 21 Бу халқ ҳам Анакнинг авлоди каби буюк, кўп сонли ва баланд бўйли халқ эди. Лекин Раббий уларни Лўтнинг болалари юзи қаршисида қириб ташлади ва Лўтнинг ўғиллари уларни қувиб чиқариб, уларнинг ўрнида жойлашдилар. \v 22 Раббий Сеирда яшовчи Эсов болаларига ҳам худди шундай қилди: уларнинг юзи қаршисидан хорийликларни қириб ташлади. Улар хорийликларни қувиб чиқардилар ва уларнинг жойларида ўрнашиб, ҳозиргача яшамоқдалар. |