uz_deu_text_reg/28/27.txt

1 line
741 B
Plaintext

\v 27 Раббий сени Мисрнинг мохов касаллиги, хавфли ўсма, қорақўтир ва қичимаси билан шикастлайди, сен улардан шифолана олмайсан. \v 28 Раббий сени ақлдан озиш, кўрлик ва юрак сустлаши билан шикастлайди. \v 29 Сен қоронғиликда пайпаслаб юрадиган кўрдек, кун ярмида пайпаслаб-пайпаслаб юрасан ва йўлларингда муваффақият қозонмайсан. Одамлар сени эзишади, ҳар доим хафа қилишади, лекин ҳеч ким сени ҳимоя қилмайди.