uz_deu_text_reg/19/01.txt

1 line
850 B
Plaintext

\v 1 Раббий Худойинг сенга бераётган ердаги халқларни қириб ташлаганида ва сен улардан кейин ерни эгаликка олганингда, уларнинг шаҳарларига ҳамда уйларига ўрнашганингда, \v 2 шунда Раббий Худойинг сен эгалик қилишинг учун бераётган ернинг орасидан ўзингга учта шаҳарни ажратиб ол \v 3 ва улар томонга йўллар қур. Шундай қилиб, Раббий Худойинг сенга улуш қилиб бераётган бутун ерингни уч қисмга тақсимла. Булар ҳар қандай қотилга яширинадиган жой бўлиб хизмат қилади.