1 line
729 B
Plaintext
1 line
729 B
Plaintext
\v 7 Раббий йўлида содиқ хизматкор ва ҳамкоримиз бўлган севикли биродаримиз Тихик мен ҳақимдаги ҳамма нарсани сизларга гапириб беради. \v 8 Ана шу мақсадда мен уни сизларнинг олдингизга юбордим, токи у шароитларингизни билиб, юракларингизга тасалли берсин. \v 9 Содиқ ва севикли биродаримиз, ҳамшаҳарингиз Ўнисим ҳам Тихик билан бирга боради. Улар бу ердаги ҳамма нарса ҳақида сизларга айтиб беришади. |