1 line
954 B
Plaintext
1 line
954 B
Plaintext
\v 15 Худонинг тинчлиги юракларингизда ҳукмронлик қилсин, чунки сизлар бир Танада бўлиб, шунга даъват этилгансизлар. Доимо миннатдор бўлинглар. \v 16 Масиҳнинг Сўзи барча донолик билан юракларингизга мўл-кўл жойлашиб кираверсин. Раббийга юракларингизда иноят билан ашулалар айтиб, ҳамду санолар, мадҳиялар ва руҳий қўшиқлар билан бир-бирингизга насиҳат қилиб ўргатинглар. \v 17 Сизлар сўз билан ёки иш билан нимаики қилсангизлар, ҳаммасини Раббий Исо Масиҳ номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога миннатдорчилик билдиринглар. |