uz_col_text_reg/03/09.txt

1 line
689 B
Plaintext

\v 9 Бир-бирингизга ёлғон гапирманглар. Эски инсонни унинг ишлари билан бирга ўзингиздан ечиб ташлаб, \v 10 янги инсонга бурканинглар. Бу янги инсон Ўз Яратувчисини таниб билиш орқали Унинг сурати бўйича янгиланмоқда. \v 11 Масиҳда на юнон, на яҳудий, на хатна бўлган, на хатнасиз, на варвар, на скиф, на озод бўлган, на қул аҳамиятга эгадир, лекин Масиҳ ҳамма нарса ва ҳамма нарсададир.