1 line
1.1 KiB
Plaintext
1 line
1.1 KiB
Plaintext
\v 24 Ҳозир эса мен сизлар учун чекаётган азобларимдан қувонмоқдаман ва Масиҳнинг Ўз Танаси, яъни Жамоати учун тортган қайғуларининг танамда бўлган камчиликларини тўлдирмоқдаман. \v 25 Шундай қилиб, менга сизлар учун топширилган Худонинг идорачилиги бўйича мен Худонинг Сўзини бажаришим учун Жамоатнинг хизматкори бўлдим. \v 26 Ана шу Сўз ўтган асрлар ва авлодлардан яширинган сир бўлиб, ҳозир эса Унинг муқаддасларига ошкора бўлди. \v 27 Худо барча халқлар учун бўлган ушбу сирдаги шуҳратнинг нақадар бойлигини Ўзининг муқаддасларига очиб беришга рози бўлди. Бу сир – шуҳратнинг умиди, Масиҳ сизнинг ичингиздалигидир. |