1 line
949 B
Plaintext
1 line
949 B
Plaintext
\v 21 Сизлар ҳам ёмон ишлар қилишда фикр юритишингиз бўйича бир вақтлар Худога бегона ва душман эдингизлар. \v 22 Энди эса сизларни Ўз ҳузурида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз ҳолда тақдим қилиш учун Худо Масиҳнинг инсоний танасида, Унинг ўлими орқали сизларни Ўзи билан яраштирди, \v 23 фақатгина сизлар имонда мустаҳкам ва тебранмас бўлиб турсангизлар ҳамда эшитган Хушхабар орқали келган умидингиздан чекинмасангизлар бас. Мен – Повул осмон остидаги барча тирик жонзодга эълон қилинган бу Хушхабарнинг хизматкори бўлдим. |