uz_act_text_reg/28/16.txt

1 line
931 B
Plaintext

\v 16 Римга келганимизда, юзбоши маҳбусларни лашкарбошига топширди. Повулга эса уни қўриқлайдиган аскар билан алоҳида яшашига рухсат берилган эди. \v 17 Уч кундан кейин Повул энг атоқли яҳудийларни ўзига чақиртирди. Улар йиғилганларида, уларга деди: “Эркаклару биродарлар! Халқимизга ёки оталаримизнинг урф-одатларига қарши ҳеч нарса қилмасамда, мен занжирбандликда Йерусалимдан римликларнинг қўлига топширилдим. \v 18 Улар ҳам мени суд қилиб, озод қилмоқчи бўлдилар, чунки менда ўлимга лойиқ бирор айб йўқ эди.