1 line
957 B
Plaintext
1 line
957 B
Plaintext
\v 17 Шундай қилиб, улар бу ерга келганларида, мен бу ишни кейинга қолдирмай, эртаси куниёқ ҳукм курсисига ўтириб, бу одамни олиб келишни буюрдим. \v 18 Аммо айбловчилар унга қарши чиқишгач, мен тахмин қилган айблардан бирортасини тақдим қилмадилар. \v 19 Бунинг ўрнига, уларнинг ўз диндорлиги ҳақида, ўлган қандайдир Исо ҳақида баъзи баҳслари бор эди. Повул эса Исонинг тирик эканини тасдиқлар эди. \v 20 Мен бу масалани ҳал қилишга қийналганим учун Повулдан: Сен Йерусалимга боришни ва у ерда ҳукм этилишни истайсанми?- деб сўрадим. |