uz_act_text_reg/24/01.txt

1 line
737 B
Plaintext

\v 1 Беш кун ўтгач, олий руҳоний Ҳанания ва баъзи оқсоқоллар Тертуллус исмли бир нотиқ билан Кесарияга келиб, ҳокимга Повулнинг устидан арз қилдилар. \v 2 Повул чақирилганида, Тертуллус айблашни бошлаб деди: \v 3 “Феликс жаноби олийлари, сиз туфайли тинчликка эришмоқдамиз. Сизнинг ғамхўрлигингиз туфайли халқимиз фаровонликда яшаётганини ҳар доим ва ҳар жойда ҳар қандай миннатдорчилик билан тан оламиз.