uz_act_text_reg/22/09.txt

1 line
719 B
Plaintext

\v 9 Мен билан бўлганлар нурни кўрдилар ва даҳшатга тушдилар, лекин менга Гапирганнинг овозини эшитмадилар. \v 10 Шунда мен: Ё, Раббий, мен нима қилай?- дедим. Раббий эса менга: Ўрнингдан туриб, Дамашққа боргин, сен бажаришинг учун тайинланган ҳамма нарса сенга ўша ерда айтилади,- деди. \v 11 Ўша нурнинг шуҳратидан кўзим кўрмай қолгани учун, мен билан бўлганлар қўлимдан ушлаб, Дамашққа олиб бордилар.