1 line
938 B
Plaintext
1 line
938 B
Plaintext
\v 27 Етти кун деярли тугаётганида, Асиядан бўлган яҳудийлар Повулни маъбадда кўриб қолиб, бутун халқни қўзғатдилар ва уни қўлга олдилар. \v 28 Улар: “Эй, Исроил эркаклари, ёрдам беринглар! Бу – ҳамма ерда халқимизга ва Қонунга, ҳамда шу жойга қарши таълим бериб юрган одам. Бундан ташқари, у юнонларни ҳам маъбадга олиб кириб, бу муқаддас жойни ҳаром қилди!”- деб бақирдилар. \v 29 Чунки бундан илгари улар шаҳарда эфеслик Трофимни Повул билан бирга кўрган эдилар, ва: “Повул уни маъбадга олиб кирган”,- деб ўйлар эдилар. |