1 line
545 B
Plaintext
1 line
545 B
Plaintext
\v 27 Сўнг Аполлос Ахая юртига бормоқчи бўлганида, биродарлар шогирдларга хат ёзиб, уни яхши қабул қилишга ундадилар. У эса Ахаяга келиб, имон келтирганларга иноят орқали кўп ёрдам берди, \v 28 чунки Ёзувлар бўйича Исонинг Масиҳ эканлигини исбот қилиб, халқнинг олдида яҳудийларни қаттиқ фош қилар эди. |