uz_act_text_reg/15/22.txt

1 line
794 B
Plaintext

\v 22 Ўшанда ҳаворийлар ва жамоабошилар бутун Жамоат билан бирга ўзларининг ораларидан одамларни танлаб, уларни Повул ва Барнабо билан Антиохияга юборишга қарор қилдилар. Булар ўз биродарлари орасида бошчилик қилувчилар Барсабо, деб аталган Яҳудо ва Силас эдилар. \v 23 Улар орқали ушбу мактубни ёзиб юборишди: “Антиохия, Сурия ва Киликияда яшаётган мажусийлардан бўлган биродарларга ҳаворийлару жамоабошилар ва биродарлардан салом!