uz_act_text_reg/15/07.txt

1 line
830 B
Plaintext

\v 7 Анча мунозарадан кейин Петъёр ўрнидан туриб, уларга деди: “Эй, биродарлар! Сизлар биласизларки, мажусийлар Хушхабар сўзини менинг оғзимдан эшитиб, имон келтиришлари учун Худо биринчи кунларданоқ орамиздан айнан мени танлаган эди. \v 8 Юракларни билувчи Худо бизга берганидек, уларга ҳам Муқаддас Руҳни ато қилиб, шу тарзда уларга гувоҳлик берган эди. \v 9 Уларнинг юракларини имон орқали тозалаб, улар билан бизнинг орамизда ҳеч қандай фарқ қолдирмади.