uz_act_text_reg/14/19.txt

1 line
565 B
Plaintext

\v 19 Шу орада, Антиохия ва Икониум шаҳарларидан яҳудийлар келиб, халқни қўзғатдилар ва Повулни тошбўрон қилдилар. Уни ўлган ҳисоблаб, шаҳардан ташқарига судраб чиқдилар. \v 20 Бироқ шогирдлар унинг атрофида тўпланганларида, Повул ердан туриб, шаҳарга қайтиб борди. Эртаси куни Барнабо билан Дербега жўнаб кетди.