uz_act_text_reg/12/20.txt

1 line
615 B
Plaintext

\v 20 Ҳирод Тир ва Сидўн аҳлидан дарғазаб эди. Улар эса ўзаро келишиб, Ҳироднинг ҳузурига келдилар ва подшоҳнинг сарой нозири Бластни ўз томонларига оғдириб, сулҳ тузишни сўрадилар. Чунки уларнинг вилояти подшоҳнинг вилоятидан озиқланар эди. \v 21 Белгиланган кунда Ҳирод шоҳона кийимларини кийиб, тахтига ўтирди ва уларга нутқ сўзлар эди.