uz_act_text_reg/07/41.txt

1 line
658 B
Plaintext

\v 41 Ўша кунларда бир бузоқни ясаб, улар бутга қурбонлик келтирдилар ва ўз қўлларининг иши олдида шодландилар. \v 42 Худо эса улардан юз ўгириб, уларни осмон қўшинига сиғинишга топшириб қўйди. Пайғамбарларнинг китобида ёзилганидек: Ҳой, Исроилнинг хонадони! Қирқ йил давомида саҳрода бўлганингизда, Менга сўйилган ҳайвонлар ва қурбонликлар келтирган эдингизми?