1 line
780 B
Plaintext
1 line
780 B
Plaintext
\v 35 Одамлар: Сени ким бошлиқ ва қози қилиб қўйди?- деб рад этган ана шу Мусони Худо бутада зоҳир бўлган фаришта орқали бошлиқ ва халоскор қилиб юборди. \v 36 Мусо уларни олиб чиқиб, Миср ерида, Қизил денгизда ҳамда қирқ йил давомида саҳрода аломату мўъжизалар яратиб юрди. \v 37 Ўша Мусо Исроил ўғилларига: Раббий сизларнинг Худойингиз биродарларингиз орасидан сизларга мен каби бир Пайғамбарни кўтаради, Унга қулоқ солинглар,- деди. |