uz_act_text_reg/01/12.txt

1 line
847 B
Plaintext

\v 12 Шунда улар Зайтун, деб аталадиган тоғдан Йерусалимга қайтиб келдилар. Бу тоғ Йерусалимга яқин бўлиб, бир шаббат йўли масофасида эди. \v 13 Улар келиб, болохонага чиқдилар. Шундай қилиб, Петъёр, Ёқуб, Юҳанно ва Андер, Филип ва Тўма, Бартолмей ва Матто, Алфейнинг ўғли Ёқуб, Зилот Шимўн ва Ёқубнинг ўғли Яҳудо ўша ерда эдилар. \v 14 Уларнинг ҳаммалари бир неча аёллар ва Исонинг онаси Мирйам ҳамда Унинг укалари билан якдилликда тинимсиз ибодату илтижолар қилар эдилар.