uz_act_text_reg/01/06.txt

1 line
748 B
Plaintext

\v 6 Шунинг учун улар йиғилгач, Ундан сўрадилар: “Раббий! Исроилнинг Шоҳлигини шу вақтда тиклайсанми?” \v 7 Исо эса уларга деди: “Ота Ўз ҳокимияти билан белгилаб қўйган вақт ва муддатларни билиш сизларнинг ишингиз эмас. \v 8 Аммо Муқаддас Руҳ сизларнинг устингизга тушиб келганида, сизлар куч-қудрат оласизлар ва Йерусалимда, бутун Яҳудия ҳамда Самарияда, то ернинг ҳудудларигача Менинг гувоҳларим бўласизлар”.