\v 1 Агриппа Повулга: “Ўзинг учун гапиришингга рухсат берилади”,- деди. Шунда Повул қўлини узатиб, ўзини ҳимоя қила бошлади: \v 2 “Подшоҳ Агриппа! Бугун сизнинг ҳузурингизда яҳудийларнинг менга қўйган ҳамма айбларидан ўзимни ҳимоя қила олишим учун ўзимни бахтиёр, деб ҳисоблайман. \v 3 Бунинг устига, сиз яҳудийларнинг барча одатларини ва масалаларини яхши биласиз. Шунинг учун мени сабр билан тинглашингизни илтимос қиламан.