\v 5 Эй, севиклигим, биродарлар ва мусофирлар учун қилаётган ишларингда сен содиқ йўл тутмоқдасан. \v 6 Улар сенинг севгинг ҳақида Жамоат олдида гувоҳлик бердилар. Агар сен Худога муносиб равишда уларни йўлга кузатиб қўйсанг, яхши йўл тутган бўласан, \v 7 чунки Унинг номи ҳақи мажусийлардан ҳеч нарса олмасдан, улар чиқиб кетдилар. \v 8 Биз ҳақиқатнинг ҳамкорлари бўлишимиз учун бундайларни қўллаб-қуватлашимиз керак.