uz_2ti_text_reg/03/01.txt

1 line
690 B
Plaintext

\v 1 Шуни ҳам билгинки, охирги кунларда оғир замонлар келади. \v 2 Чунки одамлар ўзларинигина севадиган, пулпараст, мақтанчоқ, мағрур, оғзи бузуқ, ота-оналарига итоатсиз, ношукур, бетавфиқ, \v 3 яқинларига кўнгли совуқ, муросасиз, туҳматчи, нафсини тия олмайдиган, қўпол, яхшиликдан нафратланувчи, \v 4 хоин, бемулоҳаза, кеккайган ва Худодан кўра кайф-сафони кўпроқ севадиган бўладилар.