1 line
1.1 KiB
Plaintext
1 line
1.1 KiB
Plaintext
\v 8 Шундай қилиб, Раббимиз ҳақида гувоҳлик беришдан ҳам, У учун маҳбус бўлган мендан ҳам уялма, лекин Хушхабар учун бўлган азобларимда Худонинг куч-қудрати билан иштирок этгин. \v 9 Худо бизни савоб ишларимиз бўйича эмас, балки Ўзининг нияти ва инояти бўйича қутқариб, муқаддас даъват билан чақирди. Унинг шу инояти асрлар бошланишидан олдин бизга Исо Масиҳда берилган, \v 10 лекин энди Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг зоҳир бўлиши билан ошкор бўлди. У эса Хушхабар орқали ўлимни яксон қилиб, ҳаёт ва чиримасликни нурга олиб чиқди. \v 11 Мана шу учун мен воиз, ҳаворий ва мажусийларнинг муаллими қилиб тайинландим. |