1 line
838 B
Plaintext
1 line
838 B
Plaintext
\v 11 Зиба подшоҳга: “Менинг ҳукмдорим подшоҳ ўз қулига буюрганларининг ҳаммасини қулингиз бажаради”,- деди. Мефибошет эса подшоҳнинг ўғилларидан биридай Довуднинг дастурхонидан овқатлана бошлади. \v 12 Мефибошетнинг Миқа исмли ёш боласи бор эди. Зибанинг хонадонида яшовчиларнинг барчаси Мефибошетнинг қули эди. \v 13 Шундай қилиб, Мефибошет Йерусалимда яшай бошлади, чунки у ҳар доим подшоҳнинг дастурхонидан овқатланар эди. Унинг иккала оёғи ҳам оқсоқ эди. |