1 line
1.0 KiB
Plaintext
1 line
1.0 KiB
Plaintext
\v 21 Сен Ўз қулингга бу барча буюк нарсаларни очиб, Ўз сўзинг ҳақи ва юрагингнинг амри бўйича ҳаракат қилмоқдасан. \v 22 Шунинг учун ҳам Сен буюкдирсан, ё, Раббий Худойим! Чунки Сенга ўхшаши йўқ ва биз ўз қулоқларимиз билан эшитганимизга кўра Сендан бўлак Худо йўқдир! \v 23 Сен Исроилни Ўзингга мисрликлардан тортиб олиб, буюк ва даҳшатли ишларни амалга оширишинг учун Исроилнинг халқига келдинг. Исроилни Ўзингга халқ қилиб олишинг ва Ўз номингни улуғлашинг учун Сен бегона халқларни ва уларнинг худоларини қувиб юбординг. Энди ким Исроилга, Сенинг ягона халқингга ўхшаш? |