uz_2sa_text_reg/24/01.txt

1 line
581 B
Plaintext

\v 1 Раббийнинг ғазаби яна исроилликларга қарши алангаланди ва ўша руҳ Довудни: “Боргин, Исроил ва Яҳудони ҳисоблаб чиққин”, деб айтишга қўзғалтирди. \v 2 Подшоҳ ёнида бўлган лашкарбоши Йўабга: “Дандан Беир-Шебагача бутун Исроил қабилалари бўйлаб боргин ва мен халқнинг сонини билишим учун халқни санаб чиққин”,- деди.