uz_2sa_text_reg/20/20.txt

1 line
1.1 KiB
Plaintext

\v 20 Йўаб жавоб бериб деди: “Мен уни барбод қилишим ёки вайрон қилишимдан Худо асрасин! \v 21 Бундай эмас! Лекин Эфрайим тоғидан Бихрий ўғли Шеба исмли киши ўз қўлини подшоҳ Довудга қарши кўтарди! Менга унинг бир ўзини топширинглар ва мен шаҳарни тарк этаман. Шунда аёл Йўабга: “Мана, унинг боши сизга девордан улоқтирилади”,- деди. \v 22 Аёл ўзининг доно сўзи билан бутун халқнинг олдига борди. Улар Бихрий ўғли Шебанинг бошини кесиб олдилар ва Йўабга ташладилар. Шунда Йўаб бурғу чалди ва барча одамлар шаҳардан ўзларининг чодирларига тарқаб кетдилар. Йўаб эса Йерусалимга, подшоҳнинг олдига қайтиб кетди.