1 line
734 B
Plaintext
1 line
734 B
Plaintext
\v 1 Шундай бўлдики, ўша жойда Бенямин қабиласидан Бихрийнинг ўғли Шеба исмли ярамас бир киши бор эди. У бурғу чалиб: “Довудда бизнинг қисмимиз йўқ! Йишайнинг ўғлида бизнинг улушимиз йўқ! Эй, исроилликлар, ҳар ким ўз чодирларига тарқалсин!”- деди. \v 2 Барча исроилликлар Довуддан ажралиб, Бихрий ўғли Шебанинг ортидан кетдилар. Яҳудийлар эса Йордандан Йерусалимгача ўз подшоҳларининг томонида қолдилар. |