1 line
753 B
Plaintext
1 line
753 B
Plaintext
\v 1 Довуд тоғ чўққисида бироз туриб тушганида, унга Мефибошетнинг қули Зиба бир жуфт эгарланган эшак билан учради. Уларнинг устида икки юзта нон, юз боғлам майиз, юз боғлам анжир ва шароб солинган меш бор эди. \v 2 Подшоҳ Зибага: “Булар нима учун?”‑ деб сўради. Зиба: “Эшаклар подшоҳ хонадони миниши учун, нон ва мевалар ўспиринларга озуқа учун, шароб эса саҳрода заифлашганлар ичишлари учундир”,‑ деб жавоб берди. |