uz_2sa_text_reg/14/01.txt

1 line
755 B
Plaintext

\v 1 Зеруйаҳнинг ўғли Йўаб подшоҳнинг юраги Абишаломга ўгирилганини сезди. \v 2 Йўаб Текойга одам юборди ва ўша ердан доно хотинни олиб, унга деди: “Ўзингни мотам тутаётганга солиб, қайғули кийим кийгин, ўзингга мой суртмагин ва ўзингни ўлган одам учун кўп кунлардан буён йиғлаётган аёлдек тутгин \v 3 ҳамда подшоҳнинг олдига бориб, унга бундай‑бундай дегин”. Йўаб унинг оғзига гапириши керак бўлган сўзларни солди.