uz_2sa_text_reg/10/01.txt

1 line
1.0 KiB
Plaintext

\v 1 Анча вақтдан сўнг, аммўнликларнинг подшоҳи ўлди ва унинг ўрнига унинг ўғли Ҳанун подшоҳ бўлди. \v 2 Довуд: “Отаси менга эзгулик кўрсатгани учун Наҳашнинг ўғли Ҳанунга шафқат кўрсатаман”,- деди. Довуд Ҳанунни отаси учун юпатишга ўз қулларини юборди. Довуднинг қуллари аммўнликларнинг ерига келдилар. \v 3 Бироқ аммўнликларнинг ҳокимлари ўз ҳукмдорлари Ҳанунга дедилар: “Наҳотки сиз, Довуд сизнинг отангизга ҳурмат юзасидан сизга юпатувчиларни юборган, деб ўйласангиз? Довуд ўз қулларини шаҳарни кўздан кечириш, уни тўлиқ ўрганиш ва уни вайрон қилиш учун юборган эмасмикан?”