uz_2sa_text_reg/07/06.txt

1 line
584 B
Plaintext

\v 6 Исроил ўғилларини Миср еридан олиб чиққан кунимдан ҳозирги кунгача Мен уйда яшаган эмасман, балки Чодир ва Муқаддасгоҳда юрдим. \v 7 Мен Исроилнинг барча ўғиллари билан қаерга бормайин, Менинг халқим Исроилни боқишни Мен амр этган қабилалардан бирортасига: Нима учун Менга кедрдан уй қурмайсизлар, деб айтган эдимми?