1 line
936 B
Plaintext
1 line
936 B
Plaintext
\v 3 Худонинг Киботини янги аравага қўйдилар ва уни тепаликда жойлашган Абинадабнинг уйидан олиб чиқдилар. Абинадабнинг ўғиллари Ўззаҳ ва Аҳийо янги аравани ҳайдаб борар эдилар. \v 4 Улар тепаликда жойлашган Абинадабнинг уйидан ичида Худонинг Киботи бўлган ўша аравани ҳайдаб чиқдилар. Аҳийо Киботнинг олдидан кетар эди. \v 5 Довуд ва Исроилнинг барча ўғиллари эса сарв дарахтидан қилинган ҳар хил мусиқа асбоблари: қўбизлар, ғижжаклар, доиралар, чилдирмалар ва жарангдор зилларни Раббийнинг олдида чалар эдилар. |