1 line
894 B
Plaintext
1 line
894 B
Plaintext
\v 19 Шу билан бирга, биз ғоят ишончли пайғамбарчилик сўзига ҳам эгамиз. Сизлар эса то кун ёриша бошламагунича ва юракларингизда тонг юлдузи кўтарилмагунича, қоронғи жойда порлаётган чироққа ўхшаган бу сўзга мурожаат қилиб, яхши қиляпсизлар. \v 20 Энг аввало шуни билингларки, Ёзувдаги ҳеч бир пайғамбарчилик бировнинг хусусий таъбири эмасдир. \v 21 Чунки ҳеч қачон пайғамбарчилик инсоннинг иродаси билан айтилмаган, аммо Муқаддас Руҳдан илҳомланиб, Худонинг муқаддас одамлари уни айтганлар. |