uz_2ki_text_reg/23/28.txt

1 line
1016 B
Plaintext

\v 28 Йошийаҳнинг бошқа фаолияти ва унинг қилган барча ишлари Яҳудия подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган. \v 29 Унинг кунларида Мисрнинг подшоҳи фиръавн Неко Фурот дарёси олдида Ашурнинг подшоҳига қарши кўтарилди. Подшоҳ Йошийаҳ эса унга қарши чиқди ва фиръавн уни кўрганида, уни Мегиддонда ўлдирди. \v 30 Йошийаҳнинг қуллари унинг мурдасини Мегиддодан аравада олиб кетдилар. Уни Йерусалимга олиб келдилар ҳамда унинг мақбарасида уни дафн этдилар. Сўнг ернинг халқи Йошийаҳнинг ўғли Йеҳоахазни олиб, уни мойлади ва унинг отасининг ўрнига уни подшоҳ қилди.