uz_2ki_text_reg/23/21.txt

1 line
712 B
Plaintext

\v 21 Подшоҳ бутун халққа амр бериб: “Бу Аҳд китобида ёзилганидек, ўз Раббий Худойингизга Песаҳ байрамини нишонланглар”,- деди. \v 22 Чунки Исроилни ҳукм қилган ҳакамларнинг кунларидан буён Исроил ва Яҳудия подшоҳларининг барча кунларида бундай Песаҳ байрами нишонланган эмас эди. \v 23 Подшоҳ Йошийаҳ ҳукмронлигининг ўн саккизинчи йилида, ушбу Песаҳ байрами Йерусалимда Раббийга нишонланди.