1 line
889 B
Plaintext
1 line
889 B
Plaintext
\v 31 Ҳизкийаҳга қулоқ солманглар. Зеро Ашур подшоҳи шундай дейди: Мен билан ярашинглар ва менинг олдимга чиқинглар. Ҳар бир киши ўз узумининг мевасидан ва ўз анжиридан есин ва ҳар бир киши ўз қудуғининг сувидан ичсин, \v 32 токи мен келиб, сизларни худди сизларникидек бўлган ерга: нон ва шароб ерига, ҳосиллар ва узумлар ерига, зайтун дарахтлари ва асал ерига олиб кетмагунимча, шунда яшайсизлар ва ўлмайсизлар. Сизларни алдаб: Раббий бизни қутқаради, деяётган Ҳизкийаҳга қулоқ солманглар. |