uz_2ki_text_reg/18/16.txt

1 line
1003 B
Plaintext

\v 16 Ҳизкийаҳ шу вақтда Раббий уйининг эшикларидан ва Яҳудиянинг подшоҳи Ҳизкийаҳ қоплаган эшик ёндорларидан олтинларни қириб олди ҳамда уни Ашур подшоҳига берди. \v 17 Сўнг Ашур подшоҳи Йерусалимга, подшоҳ Ҳизкийаҳнинг олдига кўп лашкарлар билан Лақишдан Тартанни, Рабсарис ва Рабшакеҳни юборди. Улар чиқиб, Йерусалимга келдилар ва кир ювувчилар даласи йўлидаги юқори ҳавзанинг сув қувури ёнида турдилар. \v 18 Улар подшоҳни чақирганларида, уларнинг олдига Хилкийаҳнинг ўғли, сарой бошлиғи Элиаким, мирза Шебна ва Асафнинг ўғли котиб Йоаҳ чиқдилар.