uz_2ki_text_reg/15/29.txt

1 line
1.0 KiB
Plaintext

\v 29 Исроилнинг подшоҳи Пекаҳнинг кунларида Ашурнинг подшоҳи Тиглатпилазар келиб, Ижонни, Абел‑Бей‑Маақаҳни, Йанохаҳни, Қедешни, Ҳазорни, Гилъадни, Галилени, Нафталининг бутун ерини босиб олди ва исроилликларни Ашурга кўчириб кетди. \v 30 Элаҳнинг ўғли Ҳўшейаҳ эса Ремалийаҳнинг ўғли Пекаҳга қарши фитна уюштирди ва уни яралаб ўлдириб, унинг ўрнига подшоҳ бўлди. Бу воқеа Яҳудиянинг подшоҳи Ўззийаҳ ўғли Йотам ҳукмронлигининг йигирманчи йилида содир бўлди. \v 31 Пекаҳнинг бошқа фаолияти ва унинг барча қилган ишлари Исроилнинг подшоҳлари йилномаси китобида ёзилган.