uz_2ki_text_reg/13/22.txt

1 line
1.1 KiB
Plaintext

\v 22 Суриянинг подшоҳи Йеҳоахазнинг барча кунларида исроилликларни эзар эди. \v 23 Лекин Раббийнинг уларга раҳми келиб, уларга шафқат қилди ва Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб билан тузган аҳди ҳақи уларга ўгирилди. Раббий уларни қириб ташлашни истамади ва улардан Ўз юзини ҳозиргача ўгирмади. \v 24 Суриянинг подшоҳи Ҳазаэл ўлди ва унинг ўрнига унинг ўғли Бен-Ҳадад подшоҳ бўлди. \v 25 Йеҳоахазнинг ўғли Йоаш эса ўз отасининг қўлидан уруш пайтида Ҳазаэлнинг ўғли Бен-Ҳадад томонидан тортиб олинган шаҳарларни Бен-Ҳададнинг қўлидан қайтариб олди. Йоаш уни уч марта мағлуб қилиб, Исроилнинг шаҳарларини қайтариб олди.